"Когнитив тилшуносликнинг асосий йўналишлари ва методологияси” мавзусида лингвистик семинар ташкил этилди

"Когнитив тилшуносликнинг асосий йўналишлари ва методологияси” мавзусида лингвистик семинар ташкил этилди

13-16 март кунлари унивеситет раҳбарияти ташаббуси билан Г.Р.Державин номидаги Тамбов давлат университети билан ҳамкорликда университетда “Когнитив тилшуносликнинг асосий йўналишлари ва методологияси” мавзусида лингвистик семинар ташкил этилди. Ушбу семинарни “Россия тилшунос-когнитологлар ассоциацияси” фахрий президенти, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган илмий ходим, "Вопросы когнитивной лингвистики” журнали бош муҳаррири филология фанлари доктори, профессор Болдырев Николай Николаевич олиб борди. Ўтган тўрт кун давомида “Когнитив тилшунослик методологияси”, “Концептуализация назарияси (тилда оламнинг концептуаллашуви)”, “Категоризациялаштириш назарияси” (тилда оламнинг категоризациялашуви), “Интерпретация назарияси” (тилда оламнинг интерпретациялашуви) каби мавзуларда илмий маърузалар олиб борилди. Илмий семинар давомида бир қатор тилшунос олимларнинг иштирок этиши ҳам унинг қай даражада муҳим аҳамият касб этганини белгилаб берди дейиш мумкин. Маърузаларда тингловчи сифатида иштирок этган юздан ортиқ мустақил тадқиқотчилар, докторантлар, профессор-ўқитувчилар ва магистрлар ўз илмий ишлари учун жуда муҳим бўлган маълумотларни олиш билан бирга, олимларнинг илмий баҳсларига жонли гувоҳ бўлишди.
Семинар якунида барча иштирок этган тингловчиларга сертификат топширилди ҳамда ўзининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этган юксак даражали меҳмон Болдырев Николай Николаевичга миннатдорчилик билдирилди ва эсдалик совғалари топширилди.